Унаи Эмери: Чемпионлик ҳақида ўйламаяпман

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери жорий мавсумда чемпионликни қўлга киритиш ҳақида ўйламаётганини айтди.

“Чемпионлик ҳақида ўйлаяпманми? Йўқ, мен ўз мухлисларимиз олдида, ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида ўйлаяпман. Мухлисларимизга ўйинимиз ўсаётганини кўрсатишни хоҳлайман”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" айни дамда 18 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)