Унаи Эмери Флорентино Пересга жавоб қайтарди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Переснинг Неймар ҳақидаги гапларига ўз муносабатини билдирди.

Илгарироқ, Перес Неймарга "Реал"да "Олтин тўп"ни ютиш осон бўлишини айтиб ўтган эди.

"Балки, Перес Неймар у билан "Реал"да бўлишини истагандир. Бироқ у ҳозир бу ерда - ПСЖда. Мен аминманки, Неймар Парижда биринчи навбатда жамоавий совринларни ўйлайди, сўнгра шахсий совринларни", - деб Эмерининг сўзларини келтириб ўтди Mundo Deportivo.