Унаи Эмери Францияда мавсум мураббийи деб топилди (фото)
Ads

ПСЖ клуби устози Унаи Эмери якунига етаётган мавсумда Франция чемпионатининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Таъкидлаш лозимки, парижликлар испаниялик мутахассис қўл остида ишончли тарзда чемпионликни қўлга киритишди. Аниқроғи, жамоа сўнгги тур олдидан  2-поғонадаги “Монако”ни нақд 15 очкога ортда қолдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кетма-кет икки мавсум Чемпионлар лигасида учралган омадсизликдан сўнг Эмери ёзда ПСЖдан кетадиган бўлди.