"Уотфорд" Бразилиядан зўр ҳужумчи олиб келди

Бразилиянинг “Флуминенсе” жамоаси ҳужумчиси Ришарлисон Англиянинг “Уотфорд” жамоаси сафига келиб қўшилди.

20 ёшли футболчи лондонликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади.

“Transfermarkt” хабарига кўра, трансфер суммаси 12,5 млн еврога тенг бўлган.

Маълумот учун, Ришарлисон якунланган мавсумда “Флуминенсе” сафида 42 ўйинда майдонга тушиб, 9  та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!