Ads

“Уотфорд” клуби “Эвертон” ярим ҳимоячиси Аарон Ленноннинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Liverpool Echo нашрининг маълум қилишича “ирисчилар” бош мураббийи Рональд Куман яқиндагина психологик муаммолар гирдобига кириб қолган хавбекни янги мавсумда жамоасида кўришни истамаяпти.

Таъкидлаш керакки, Леннон жорий йилнинг март ойида автомагистралда машиналарга жуда яқин ҳолда ҳаракатланган. Шундан сўнг у руҳий касалл сифатида гумонланиб, полиция томонидан қўлга олинган эди.

Берилган маълумотларга кўра ливерпулликлар 30 ёшли футболчи борасида ҳар қандан таклифни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ, улар Леннонни “Уотфорд”га ижарага беришни эмас, балки сотишни режалаштиришмоқда.