Ads

Бугун  Россия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Урал" ҳамда "Ростов" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

"Екатеринбург Арена"да кечган учрашув жанговар дуранг натида билан поёнига етди - 2:2. 14-дақиқада Андрей Панюков ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 67-дақиқада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мувозанатни тиклашга эришди.

81-дақиқада Владимир Ильин яна "Урал"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб Бьорм Сигурдссон "Ростов"ни мағлубиятдан сақлаб қолган голни киритди. Шу тариқа, Валерий Карпин шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 8 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги 2-ўринини сақлаб қолди. Шомуродов эса 3 та гол билан тўпурарлар баҳсида етакчиликни қўлга олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: