Ads

Бундан бироз олдин клублар ўртасидаги ЖЧ 5-ўрини учун кечган Марокашнинг "Видад" ҳамда Япониянинг "Урава Редс" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда Осиё вакиллари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва 5-ўринни қўлга киритди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. 5-ўрин учун ўйин

Видад Марокаш – Урава Ред Даймондс Япония 2:3 (1:2, 1:1)

Голлар: 0:1 – 18 Маурисио, 1:1 – 21 Эль-Хаддад, 1:2 – 26 Касиваги, 1:3 – 60 Маурисио, 2:3 – 90, пенальти Хажуж.

Видад – Бенашур, Уаттара, Рабе, Наири, Гаддарин, Аит-Бен-Идир, Эль-Карти, Хадруф (Саиди, 74), Аулад (Тигазуи, 76), Эль-Хаддад (Доа, 87), Хажуж.

Урава Ред Даймондс – Ниcикава, Макино, Маурисио, Мориваки, Аоки, Касиваги, Нагасава, Абе, Рафаэл Силва (Умесаки, 58; Любиянкич, 77), Короки (Кикути, 90), Муто.

Огоҳлантиришлар: Наири (36), Эль-Карти (80), Любиянкич (85).

Минбар

Барча блоглар