Уругвай термаси Ўзбекистон билан ўйин олдидан йўқотишга учради
Ads

 

“Галатасарой” клуби ва Уругвай терма жамоаси дарвозабони Фернандо Муслера жароҳати туфайли ЖЧ–2018 турнирини қўйиб юбориш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Kingfut хабар бермоқда.

31 ёшли футболчи терма жамоанинг машғулотида қўлини жароҳатлаб олгани маълум қилинмоқда. Яқин вақт ичида Муслера тиббий кўрикдан ўтади ва унинг сафга қайтиш муддатига аниқлик киритилади.

Муслера Уругвай термасининг асосий дарвозабони саналади. У 96 учрашувда мамлакат термаси шарафини ҳимоя қилган.

Қайд этиш керакки, Уругвай термаси 7 июнь куни ўз майдонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўзаро баҳс олиб боради. Муслера мазкур ўйинда майдонга туша олмаслиги эҳтимоли жуда катта.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичида Уругвай термаси Миср (15 июнь), Саудия Арабистони (20 июнь) ва Россия (25 июнь) терма жамоалари билан куч синашади.