Уругвайлик футболчи трансфер бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Ads

Уругвайлик ҳужумчи Себастьян Абреу фаолиятини Бразилиянинг “Рио Бранко” жамоасида давом эттирадиган бўлди. Бу клуб футболчининг профессионал фаолиятидаги 28-жамоаси бўлди, дея хабар берали En Una Baldosa нашрининг Twitter’даги саҳифаси.

42 ёшли футболчи бутун дунё бўйлаб 11 та турли давлат чемпионатларида тўп сурган. Уругвайлик ҳужумчи фаолиятининг асосий қисмини Мексикада ўтказган. Маҳаллий чемпионат у 7та турли жамоада ўйнашга улгурган.

Абреу фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида жамоасини алмаштириш бўйича рекордни янгилади. 2017 йилда у барча футболчи конфедерацияларда 27 клубда ўйнаган германиялик дарвозабон Лутц Пфанненштилнинг рекорднини такрорлаган эди.

Абреу тўп сурган жамоалар ичида энг номдорларидан бири Испаниянинг “Депортиво” жамоаси бўлади. Ҳужумчи шунингдек, Уругвай термасида ҳам ўйнаган ва миллий термада унинг ҳисобида 70 ўйинда 26 гол мавжуд.