Усэйн Болт: Агар Неймар мундиалга қадар сафга қайтмаса, Бразилия ЖЧ-2018ни юта олмайди
Ads

Яқиндагина футболчилик фаолиятини бошлаган ямайкалик дунёнинг энг тез югурувчиси Усэйн Болт ПСЖ форварди Неймар Бразилия терма жамоаси ютуқларининг асосий калити деб ҳисоблайди.

“Мен жаҳон чемпионатига бориб, у ерда бир нечта учрашувларни кўриш ниятим бор. Мен кўпроқ Аргентина терма жамоасига ишқибозлик қиламан. Менимча Россия мундиалида Германия, Франция ва Аргентина термаларини фаворитлар қаторида. Неймар мусобақа бошлангунига қадар соғайиб сафга қайтса, Бразилия термасини ҳам юқоридаги ғолибликка даъвогарлар қаторига қўшиш мумкин. Агар Неймар жаҳон чемпионатини ўтказиб юборса, бу бразилияликлар учун катта йўқотиш бўлади. У айни дамда дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири. Бордию Неймар сафга қайта олмаса ва мундиални ўтказиб юборса, у ҳолда Бразилиянинг мусобақада ғолиб чиқиши учун имкониятлари кескин камайиб кетади”, - дейди Болт.