Усэйн Болт футболда омадини синамоқчи
Ads

Аввалроқ хабар берганимиздай, енгил атлетика бўйича 8 карра олимпиада ва 11 карра жаҳон чемпиони ҳисобланган Усэйн Болт Дортмунднинг “Боруссия” клубида март ойида тиббий кўрикдан ўтиши керак эди. Шу қатори унинг орзуси “Манчестер Юнайтед”да тўптепиш эканлигини айтиб ўтганди ямайкалик атлет.

- Мен куни кеча бир футбол жамоаси билан шартнома туздим. Сешанба куни бу қайси клуб эканлиги расман эълон қилинади, - деб 31 ёшли Болт ўз твиттерида ёзиб қолдирган.