Усмон Дембеле машғулотларга киришди (видео)
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле жисмоний машғулотларга киришди. Айтиш лозимки, 20 ёшли франциялик футболчи сентябрь ойининг ўрталарида сон қисмидан жиддий жароҳат олган эди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича Дембеле жорий ҳафтадан бошлаб физиотерапевт кўл остида машғулотларни бошлаб юборди. Унинг соғайиши эса режа остида кечмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дембеле 23 декабрь куни “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинга қадар сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.