Усмон Дембеле майдонга қайтди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле чап сонидан олган жароҳатидан сўнг илк бор майдонда шуғулланди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли франциялик футболчи сентябрь ойининг ўрталарида, аниқроғи Ла Лиганинг 4-турида бўлиб ўтган “Хетафе”га (2:1) қарши баҳсда жиддий жароҳат олган эди. Кейинчалик шифокорлар уни камида 3-4 ойга сафдан чиққанини айтишган. Бироқ, Дембеле кутилганидан кўра тезроф соғаймоқда.

Маълумот  учун, Усмон Дембеле “Барселона” сафига ўтган ёзги трансферлар даврида Дортмунднинг “Боруссия” клубидан 105 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.