Ads

Бугун боксчиларимизнинг мазкур турнирдаги иштироки юзасидан AIBA вакили Карим Бузиди билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов мусобақанинг янги мавсумидаги тизим, ташкилий масалалар юзасидан жаноб Карим Бузиди билан фикр алмашди.

Ўз навбатида AIBAдан ташриф буюрган масъул янги тизим ҳақида гапириб берди. Унга кўра, WSBнинг ушбу мавсуми 8 та вазн тоифасида ташкил этилади. Ҳар бир вазнда икки нафар боксчи Олимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлади.

Шунингдек, у суҳбат давомида юртимиз боксчиларининг имкониятлари катта эканлиги, ўзбек бокси мактаби ҳақидаги илиқ фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистон ҳақиқий бокс мамлакати эканлигини айтиб, бу мамлакатимизда WSBнинг Ўзбекистон босқичини ташкил этиш имкониятини яратиб бериши ҳақида гапирди. Айни пайтда бундай мусобақа Куба ва Венесуэлада ташкил қилинади. Томонлар учрашув чоғида ушбу мусобақанинг Ўзбекистон босқичини ҳам ташкил этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.