"Uzbek Tigers" “Cuba Domadores”ни мағлуб этди

  • 27 февраль, 2018, 21:16
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистоннинг етакчи боксчиларидан ташкил топган “Uzbek Tigers” жамоаси Жаҳон Бокс Сериялари (World Series of Boxing) VII мавсумида Тошкентдаги дастлабки жангларини ўтказди.

Амалдаги вице-чемпион Кубанинг “Cuba Domadores” боксчиларига қарши жанглар “Универсал” спорт саройида бўлиб ўтди ва унда боксчиларимизни 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

WSB серияси. 2-тур

"Uzbek Tigers" - "Cuba Domadores" 4:1

49 кг: Ҳасанбой Дўсматов 3–0 Жоаннис Оскар Аргилагос

56 кг: Шаҳобиддин Зоиров 3–0 Робейси Рамирес

64 кг: Иқболжон Холдоров 1–2 Энди Круз Гомес

75 кг: Исроил Мадримов 3–0 Арлен Лопес

91 кг: Санжар Турсунов 2–1 Эрисланди Савон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!