Ads

Биринчи лига жамоалари иккинчи давра яқинлашгани сари тайёргарликка зўр беришмоқда.
Биринчи даврада кутилмаган натижалар қайд этаётган Андижоннинг "УзДонгЖу" жамоаси ҳам иккинчи даврада муносиб иштирок этиш учун ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Нозим Муллаохунов бошчилигидаги жамоани бир қанча ўйинчилар тарк этганини айтиб ўтиш керак.  Равшан Ягудин, Ойбек Ахматов, Босит Раҳимов, Расул Ташланқуловлар жамоа билан дўстона хайрлашдилар.
Буларни ўрнини муносиб тўлдириш мақсадида "Цементчи"дан Дилмурод Мамаюсупов, "Насаф-2" жамоасидан Сирожиддин Еттибоев, жамоа учун бегона бўлмаган ўйинчилар Асрор Раҳмонов ва Фехруз Салоҳиддиновлар таклиф этилди. Жамоа йиғин давомида бир қанча ўртоқлик учрашувлари ўтказишга муваффақ бўлдилар. Наманганнинг "Навбаҳор"(1:4), Ҳаққулободнинг "Норин" (1:1), "Навбаҳор" ўринбосарлар (3:2), Марғилоннинг "Фаровон" (2:2) жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, "УзДонгЖу" иккинчи давранинг дастлабки учрашувини 10-август куни ўз майдонида "Ёзёвон-Лочинлари"га қарши учрашув билан бошлаб беришади.