Узоқ йиллар “йўлбарс” бўлган футболчи Жон Терри билан ўйнайди

 

Бир неча йиллар мобайнида “Халл Сити” клуби шарафини ҳимоя қилган Аҳмад ал-Муҳаммади ўз фаолиятини “Астон Вилла”да давом эттиради.

Бирмингемликлар мисрлик футболчини ўз сафига қўшиб олгани ҳақида расмий сайтида маълум қилишди. Ал-Муҳаммадининг янги клуби билан келишув муддати 3 йилга тенг.

30 ёшли футболчи 2012 йилдан буён “Халл Сити”да тўп суради. Дастлабки икки мавсумда у ижара асосида ўйнаган бўлса, қолган тўрт йил мобайнида у тўлақонли “йўлбарс” бўлган.

Эслатиб ўтамиз, “Астон Вилла” ёзги трансфер масумида “Челси” афсонаси Жон Терри билан шартнома имзолаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!