Вальдес
Ads

"Барселона" U-19 жамоаси бош мураббийи Виктор Вальдес ўз лавозимини тарк этиши мумкин.

37 ёшли испаниялик мутахассис "Таррагона" билан бўладиган сафар ўйинига бормаган. AS нашри тарқатган хабарга қараганда у тез орада жамоа раҳбарияти билан учрашади ва ўз келажак фаолиятини муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, Вальдес "Барселона" U-19 жамоасини жорий йилнинг ёзидан бошлаб бошқариб келмоқда.