“Валенсия” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Мавсумни “Валенсия” клубида ижара асосида ўтказаётган “Барселона” футболчиси Мунир Эль-Хаддади тез орада “кўршапалаклар”нинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин.

“Валенсия” раҳбарияти футболчининг трансфери борасида каталонияликларга таклиф билан чиқишга тайёр. Айтиш лозимки Эль-Хаддадининг компенсация суммаси 12 млн еврони ташкил этади. “Валенсия” эса айни дамда бунча маблағни тўлашга қодир эмас ва шунинг учун ҳам улар футболчининг нарҳини 8 млн еврогача пасайтиришмоқчи.

Маълумот учун, Эль-Хаддадининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Мунир асли “кўк-анор ранглилар” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!