"Валенсия" Чичаритони ижарага олади

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ҳужумчиси Хавьер Эрнандес (Чичарито) “Валенсия”га ўтишга рози бўлди.

Levante-emv тарқатган хабарга кўра “кўршапалаклар” 30 ёшли мексикалик футболчини мавсум якунига қадар ижарага олишмоқчи. Энди фақат икки клуб ўзаро бу масалада келишувга эришса бас.

Ўз навбатида “Валенсия” Чичаритони олиб келиш билан бирга, қишки трансферлар даврида икки ҳужумчиси - Кевин Гамейро ва Миши Батшуайилар билан ҳайрлашмоқчи. Уларнинг биринчисига “Монако”, иккинчисига эса “Рома” харидор бўлмоқда. Аммо, Батшуайининг трансфер ҳуқуқи “Челси”га тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
31/12/2018 13:37
Шу болани исми кизик-да))))