Ads

"Валенсия" клубининг етакчи ҳужумчиси Гонсалу Гедеш эртага "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ гуруҳ босқич сўнгги турида жамоасига ёрдам беролмайди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 22 ёшли порутгалиялик футболчи ўтган ҳафта сон мушакларидан олган жароҳатидан ҳали тўлиқ соғайиб улгурмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Валенсия" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви эртага 12 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.