"Валенсия" Кокленни мавсум сўнггига қадар йўқотди

Испаниянинг "Валенсия" клуби ярим ҳимоячиси Франсис Коклен машғулотлар пайтида жиддий жароҳат олди.

Берилган маълумотларга кўра 26 ёшли франциялик футболчи бу мавсум бошқа майдонга тушмайди ва тез орада жароҳ столига ётади.

Эслатиб ўтамиз, Коклен жорий мавсум Ла Лигада жами 9та учрашувда иштирок этган ва 1та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!