Ads

Хабарингиз бор бугун "Валенсия" Ла Лиганинг 25-турида "Леганес" майдонига сафар уюштирди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Эътиборлиси, бу “кўршапалаклар” учун жорий мавсум чемпионатдаги 15-дуранг бўлди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра “Валенсия” дастлабки 25та турда 15та дуранг қайд этган Ла Лига тарихидаги илк жамоага айланди.

Эслатиб ўтамиз, “Валенсия” айни дамда мусобақа жадвалида 8-поғонани эгаллаб турибди.