Ads

Хабарингиз бор кеча "Валенсия" Ла Лиганинг 19-турида "Вальядолид" (1:1) билан дуранг қайд этди.

Opta Sports тарқатган хабарга қараганда “кўршапалаклар” мавсум бошидан буён вазиятларни голга айлантириш борасида энг ёмон кўрсатгичга эга бўлиб турибди. “Валенсия” футболчилари умумий ҳисобда рақиб дарвозаси томон 263та зарба йўллашди. Бироқ, уларнинг бор йўғи 17тасигина гол билан якунланди. Вазиятларни голга айлантириш эса фоиз ҳисобида 6,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, “Валенсия” айни дамда мусобақа жадвалида 23 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.