"Валенсия" "Манчестер Сити" ҳимоячисига қизиқмоқда

Англиянинг Mirror нашрига кўра, Николас Отаменди Испанияга қайтиши мумкин экан.

Манбага кўра, 31 ёшли аргентиналик футболчи хизматларига "Валенсия" қизиқиш билдирмоқда. Испан клуби Отаменди трансфери масаласи бўйича яқин вақтлар ичида музокара бошлашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Отаменди 2014/2015 йилги мавсумда "Валенсия" шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда у "шахарликлар" либосида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!