Валенсия “Манчестер Юнайтед” тарихига кирди
Ads

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Антонио Валенсия Англия Премьер-Лигаси 8-туридан ўрин олган “Ливерпуль”га қарши баҳсда майдонга тушди.

Бу эквадорлик футболчи учун “қизил иблислар” сафидаги 300-ўйин бўлди.

Қайд этиш жоиз, Валенсия “Манчестер Юнайтед” сафида бунча ўйин ўтказган европалик бўлмаган илк футболчи бўлди.