Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Габриэль Паулиста фаолиятини ўз юртида давом эттириши мумкин.

Goal нашри тарқатаётган хабарга қараганда, испаниялик  ҳимоячига “Валенсия” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, ҳозирча "кўршапалаклар"нинг футболчи учун қанча маблағ тўлашлари ошкор қилинмаяпти.

Қайд этиш лозим, ўтган мавсумда Паулиста “тўпчилар” сафида 19 маротаба майдонга тушиб, бирорта самарали ҳаракатни амалга оширмаган.