Ads

Сўнгги йилларда “Валенсия” билан улкан ютуқларни қўлга киритган клуб президенти Хайме Орти 70 ёшида вафот этди.

Маълум бўлишича, Ортига бундан бир неча ой муқаддам саратоннинг енгил босқичи ташҳиси қўйилган ва у шу ҳасталик билан 24 ноябрь куни оламдан кўз юмди.

Маълумот учун, Хайме Орти 2001-2004 йилларда “кўршапалаклар”га президентлик қилган. Клуб ўша қисқа муддат ичида 2 марта Испания чемпиони, УЕФА Кубоги ва Суперкубоги ғолиби бўлган.