"Валенсия" ва "Милан" Фалькаони ўз сафида кўрмоқчи

"Монако" форварди Радамель Фалькао 2та гранд клубнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Берилган маълумотларга қараганда 33 ёшли колумбиялик футболчини "Валенсия" ҳамда "Милан" клублари ўз сафида кўрмоқчи. “Россонерилар” унга нисбатан яхшироқ маош ваъда қилишмоқда, аммо, у яна Ла Лигага қайтиш истагида.

Ўз навбатида “Монако” ҳам тажрибали футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас ва у билан келишувни узайтиришни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Фалькао жорий мавсум монаколиклар сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 12 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!