Валентин Коваленко Жанубий Кореядаги учрашувни бошқаради

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко ОЧЛ–2017 турнири “H” гуруҳи 6-туридан ўрин олган “Жежу Юнайтед” (Жанубий Корея) ва “Гамба Осака” (Япония) клублари ўртасидаги ўйинга бош ҳакам этиб тайинланди.

Валентин Коваленкога қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Ҳусниддин Шодмонов ассистентлик қилади. Сингапурлик Чиа Энг Ва Жон ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди. Учрашув комиссари – Чен Йонглианг (Хитой).

“Жежу Юнайтед” – “Гамба Осака” учрашуви 9 май куни Жанубий Кореянинг Жежу шаҳридаги Jeju World Cup Stadium майдонида ўтказилади. Учрашув маҳаллий вақт билан 19:00 да бошланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!