Вальверде: Агар Иньестага Хитойдан таклиф бўлаётган бўлса, албатта бу ҳақда ўйлаб кўрган бўлардим
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоа сардори Андрес Иньестага Хитой клубидан бўлаётган супер таклиф ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Агар Иньестага Хитойдан таклиф бўлаётган бўлса, шахсан мен бу ҳақда албатта ўйлаб кўрган бўлардим. Айни дамда бу ҳақда бирон нарса дея олмайман, чунки бу ҳақда умуман ўйлаганим йўқ. Мен газеталарда нашр этилаётган барча миш-мишларни изоҳлай олмайманку. Кўрамиз. Ҳозирча у бизнинг жамоамизда, биз билан бирга. Биз унинг “Барселона”да қолишини ва доимгидек жамоамиз учун голлар уришини истаймиз”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби 33 ёшли испаниялик футболчи учун йилига 35 млн евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.