Вальверде «Атлетико»га қарши ўйиндан олдин нималар деди?
Ads

«Атлетико» ҳар жабҳада яхши ҳаракатланади. Улар жуда ҳам кучли прессинг қилишади. Биз рақибнинг қарши ҳужумларига эътиборини қаратишга ва майдонда устунлик қилиб, яхши натижа қайд этишга интиламиз.

«Атлетико» - чемпионликка даъвогарлардан бири. Уларга қарши учрашувда биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Ўтган беллашувларда очко йўқотганимиз учун, бугунги учрашув биз учун катта аҳамиятга эга. Гризманн? Ўйлайманки, унга ўз ўйинини кўрсатиш учун имконият қолдирмаймиз", - деди Вальверде.