Вальверде "Барселона" билан шартномани узайтириш ҳақида ўйламаяпти

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоа билан амалдаги шартномасини узайтириш ҳақида ўйламаётганини айтди.

“Мен ҳеч ким билан музокаралар ўтказмадим. Менимча янги шартнома ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта”, - дейди 54 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Вальверденинг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади. Таъкидлаш керакки, унинг бошқарувидаги “Барселона” ўтган мавсум Испания чемпионати ва кубогида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!