Вальверде “Барселона”да Гвардиоланинг рекордини йўққа чиқарди

Аввал хабар берганимиздек “Барселона” бугун Ла Лиганинг 22-турида ҳамшаҳари “Эспаньол” майдонига сафар уюштирди.

Эътиборлиси, сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолган “кўк-анор ранглилар” шу тариқа ўзларининг жорий мавсум Испания чемпионатидаги мағлубиятсиз серияларини 22тага етказиб олишди. Эрнесто Вальверде шогирдлари бу кўрсатгич борасида 2009/10 йилги мавсумда Хосеп Гвардиола томонидан ўрнатилган рекордни янгилашди.

Маълумот учун, “Барселона” айни дамда 22та турдан сўнг 58 очко билан биринчи ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар