Вальверде
Ads

Хабарингиз бор "Барселона" кеча "Реал"га қарши бўлиб ўтган Испания кубоги ярим финал жавоб ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, шу куни Эрнесто Вальверде каталонияликлар бошқарувидаги юбилей 100-ўйин бўлди. 55 ёшли мутахассис жамоаси ушбу ўйинларнинг 68тасида ғалаба қозонган бўлса, яна 23тасида дуранг қайд этган. Фақатгина 9та ўйинда мағлуб бўлишган холос. “Барселона” бошқарувида дастлабки 100та ўйинда энг кўп ғалаба қозонган мутахассислар орасида фақатгина Хосеп Гвардиола (71), Эленио Эррера (72) ва Луис Энрике (80) Вальвердедан яхшироқ натижа қайд этган холос.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде “Барселона”ни 2017 йилдан буён бошқариб келмоқда. У ўтган давр мобайнида Испания кубоги ва Испания чемпионатида зафар қучган.