Вальверде:
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде кеча Ла Лиганинг 6-турида "Леганес"дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу жуда оғир ва кутилмаган ҳолат. Лекин, шанба оқшомидаги ўйин жудаям муҳим.

Бу футбол ва баъзан шунақаси ҳам учрайди. Бутун учрашув давомида устунликка эришиб, 2та гол ўтказиб юборган ҳолда мағлуб бўлган бугунги ўйинимизда нималар бўлганини тушунтириб беришим жуда қийин. Ушбу баҳсдаги мағлубият учун ўзимни худди футболчилар каби жавобгар ҳис қиляпман. Чунки, натижа учун барчамиз жавоб берамиз”, - дейди Вальверде.

Маълумот учун, ҳисобида 13 очко мавжуд бўлган “Барселона” айни дамда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.