Вальверде: Мессидек футболчи яна туғиладими йўқ буни билмайман
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде бугун Ла Лиганинг 11-турида “Севилья”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Қайд этиш лозимки, ушбу учрашув Лионель Месси учун “Барселона” сафидаги 600-ўйин бўлади.

“Бир жамоа таркибида 600та учрашув ўтказиш ва голлар уриш, совринлар қўлга киритиш буларнинг барчаси ақл бовар қилмас натижа. Фақатгина Хави ва Иньеста “Барселона” сафида ундан кўра кўпроқ ўйин ўтказишган. Бундан кўриниб турибдики Месси жамоа учун жуда ҳам муҳим. Билмадим, яна унга ўхшаган футболчи келадими ёки йўқ”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ҳамда “Севилья” клублари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.