Вальверде "Олтин тўп" номзодлари орасида Мессининг 5-ўринда қайд этилгани ҳақида ўз фикрини билдирди

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг бу йилги “Олтин тўп” мукофоти номзодлари орасида бешинчи ўринда қайд этилгани бўйича ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бу мукофотни муҳокама қилишни хоҳламайман. Бу борадаги танловни ташкилотчиларнинг ўзлари тушунтириб беришсин.  Модрични табриклайман, аммо Мессининг 5-ўринда қайд этилган бу – беъманилик”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, Месси фаолиятида иккинчи бор “Олтин тўп” номзодлари орасида кучли учликка кира олмади. У ушбу совринни беш марта қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!