Вальверде ва Месси Коутиньодан хавотирда
Ads

“Барселона”да жамоа ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг ўйинидан норози бўлмоқда, дея хабар бермоқда испан ОАВ.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра, футболчининг ҳолатидан бош мураббий Эрнесто Вальверде ва ҳужумчи Лионель Месси хавотирда. Улар фикрича, бразилиялик футболчи яхшироқ ўйнаши керак ва яхши натижага эришиши учун кўпроқ ўзига ишонишига умид қилмоқда.

26 ёшли бразилиялик “Барселона” сафида 18 ўйинда 5 гол ва 4 голли узатмага муаллифлик қилган.