Вальверденинг ўзи ҳам
Ads

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде мавсум якунлангач бошқа жамоага ўтиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

55 ёшли испаниялик мутахассис янги мавсумни ҳам “кўк-анор ранглилар” бошқарувида ўтказишига ишонмоқда. Қолаверса, клуб президенти Жозеп Бартомеу ҳам ушбу мутахассисни қўллаб-қувватлашини билдирган. Бироқ, бунга унинг 100% ишончи комил эмас.

Айтиш лозимки, агар “Барселона” “Валенсия”га қарши бўлиб ўтадиган Испания кубоги финалида ғалаба қозонмаса, раҳбариятнинг ҳам фикри ўзгариб қолиши мумкин.