Ван де Бек "Манчестер Юнайтед" сафига қачон қўшилиши маълум бўлди

“Аякс” ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек “Манчестер Юнайтед” учун тиббий кўрикдан ўтди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли голландиялик футболчининг трансфери яқин кунлар ичида расмийлаштирилади. Унинг ўзи эса, МЮ сафига Голландия терма жамоасининг УЕФА Миллатлар лигаси доирасидан ўрин олган Польша (4 сентябрь) ва Италияга (7 сентябрь) қарши ўйинларидан сўнг, келиб қўшилади.

Бундан аввалроқ, “қизил иблислар” ван де Бек учун Амстердам клубига 40 млн евро тўлаши ва футболчи манкунияликлар билан 5 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!