Ван Дейк фаолиятини Каталонияда давом эттириши мумкин
Ads

Англиянинг "Саутгемптон" жамоаси ҳимоячиси Виржил Ван Дейк фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Sunday Mirror нашри томонидан тарқатилган хабарга кўра, унга Каталониянинг "Барселона" жамоаси қизиқмоқда. Голландия термасининг ЖЧ-2018 саралашида Швеция билан ўйинда клуб скаутлари ҳимоячининг ўйинини кузатиб боришган.

Ван Дейкнинг трансфер нархи 50 миллион фунт (тахминан 56 миллион евро) бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячига анча вақтдан буён "Ливерпуль" жамоасидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди.