Ван Гал: МЮ ҳозир жуда зерикарли ўйнамоқда
Ads

“Манчестер Юнайтед” собиқ бош мураббийи Луи ван Гал жамоанинг ҳозирги устози Жозе Моуриньонинг ўйин услуби борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менинг энг яхши даврим “Манчестер Юнайтед”да ўтган. Жамоа жуда яхши футбол  намойиш этган. Бироқ Англияда бундай ўйинни унча ёқтиришмайди.

Бироқ ҳозир ҳеч ким Моуриньони танқид қилмаяпти. Менимча, унинг ҳозирги жамоаси менинг давримдаги жамоадан кўра зерикарлироқ ўйин намойиш этмоқда.

Ҳозир МЮ ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда. Менинг давримда эса ҳужумкор ўйин кўрсатилар эди. Масалан, рақиблар ҳар доим ўз дарвозалари олдида автобус қўйишга мажбур бўлар эди. Энди эса “қизил иблислар” шу ишни бажармоқда”, – деб айтиб ўтди голландиялик мутахассис.