Туркиянинг “Фенербахче” клуби ҳужумчиси Робин ван Перси ўз ватанига қайтиши мумкин. NU хабарига кўра, Голандиянинг “Фейеноорд” клуби 34 ёшли футболчи билан келишувга эришган.

Голландияликлар энди турк клуби билан келиша олишса бўлгани. Ван Перси эртагаёқ роттердамликлар учун тиббий кўрикдан ўтиши ва келаси ҳафтадан Жованни ван Бронхорст бошқарувидаги клуб сафига қўшилиши мумкин.

“Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед”даги ўйинлари орқали кўпчиликка яхши таниш бўлган ван Перси 2001-2004 йиллар оралиғида ҳам айнан “Фейеноорд” сафида ўйнаган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98