Варан эртага
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан эртага Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган “Барселона”га қарши муҳим учрашувда жамоасига ёрдам бера олади. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, “Барселона”га қарши ўтказилган Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсидан сўнг франциялик футболчининг навбатдаги класикода иштирок этиши сўроқ остида қолаётган эди. Шу куни 25 ёшли Варан тиззасидан жароҳат олган эди.

Берилган маълумотларга кўра Варан бугун жамоанинг умумий гуруҳи билан бирга шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Барселона” ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.