Варан: Яхши мавсум ўтказиш учун кўп тер тўкиш керак
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан кеча "Райо Вальекано"га (1:0) қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Реал”да барча масалани биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал қилиш имконияти бор эди, аммо биз бундан фойдалана олмадик. Шунга қарамай 3 очко қўлга киритиш учун муносиб ҳаракат қилдик. Энди, яхши мавсум ўтказишимиз учун кўп тер тўкишимиз керак”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида “Барселона” ва “Атлетико”дан сўнг учинчи поғонада бормоқда.