Варди Швецияга қарши баҳсда Англияга ёрдам бера олмаслиги мумкин
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жейми Вардининг ЖЧ-2018 чорак финалида Швецияга қарши баҳсда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчи чов қисмида бироз оғриқ ҳис қилмоқда. Маълум бўлишича Варди айнан мана шу сабаб кеча Колумбияга қарши баҳсда пенальтини тепа олмаган.
Эслатиб ўтамиз, Швеция – Англия баҳси 7 июль куни бўлиб ўтади.
Фикрлар