Васкес 2018 йилда
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Васкес кеча бўлиб ўтган “Леганес”га (3:1) қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоадошларига голли узатма узатди.

Opta нашрининг ёзишича испаниялик футболчининг 2018 йилда “гол+пас” (4+6) тизими бўйича “Реал”да Криштиану Роналдудан сўнг иккинчи натижани қайд этмоқда.

Маълумот учун, Васкес жорий мавсум Ла Лигада жами 21та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.