Васкес Мессига тенглашиб олди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Васкес кеча ПСЖга (2:1) қарши бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб баҳсида Криштиану Роналдунинг голига ассистентлик қилишга эришди.

Эътиборлиси, ушбу голли узатма Васкес учун 2018 йилдаги саккизинчи бўлди. Бу Ла Лига жамоалари футболчилари орасида энг яхши кўрсатгич ҳисобланади. Боиси, “Барселона” форварди Лионель Месси ҳисобида ҳам ҳудди шунча ассист мавжуд.

Маълумот учун, Васкес жорий мавсум “Реал” сафида жами 39та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!