Вазир Дилмурод Набиев энг қуйи тизимларда ўтаётган мусобақалар билан танишди
Ads

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган эди.

Унда давоатимиз раҳбари томонидан туман, шаҳар, вилоят ва республика миқёсида спорт мусобақаларининг сифат ва сонини ошириш, ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш, спортчиларни танлаб олиш — селекция ишларини тубдан яхшилаш бўйича топшириқлар берилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ушбу топшириқга мувофиқ мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида болалар ва ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этилиш жараёнларини ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

44171255-f00c-4f32-9ae9-6e5242d8e454_1

Маълумки, истеъдодли спортчиларни танлаб олишда ушбу мусобақалар ва уларнинг натижалари муҳим аҳамият касб этади. Бунда мусобақалар энг қуйи тизимидан бошлаб шаффоф ўтиши ва кучли спортчилар учун барча шарт- шароитлар яратилиши мақсадга мувофиқ.

b93b8f0d-fbbf-42f2-a7a7-a3a55280dca3
Вазир Тошкент вилоятининг барча туманларидаги ҳолатни ўрганиб, спортчилар ўртасида мусобақаларнинг сифатли ташкил этилишидаги камчиликлар юзасидан тавсиялар берди. Шу орада Д.Набиев Олмалиқ шаҳрида спорт таълим муассасалари ўртасида бокс тури бўйича ўтказилаётган мусобақа жараёнларини кузатди ва ғолибларни тақдирлади.

Албатта, энг қуйи тизимлардаги спорт мусобақаларининг ташкил этилиши тизимдаги юқори раҳбарларнинг доимий назоратида туриши - мамлакатимизда спорт соҳасини бунданда ривожланишига асос бўлади.

  f99d7e7b-0489-4be2-8380-300f6f77786d